Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон 2030" стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича музокаралар жараёни доирасидаги ишларни фаоллаштириш, жумладан, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ташкилот талабларига уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ичимлик суви таъминоти, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, онкологик касалликларнинг олдини олиш, давлат хизматида сифатни ошириш ва рақобатни таъминлаш борасидаги лойиҳалар бўйича аниқ амалий чораларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, жумладан, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш масаласига эътибор қаратилди. Шу маънода, маслаҳатчи илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда тижорат низоларини ҳал қилишнинг аниқ механизмларини таклиф этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”