16:40 / 17.03.2024
190

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 март куни ёмғир ёғади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 март куни ёмғир ёғади
“Ўзгидромет” 18 март, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 март куни ёмғир ёғади