19:02 / 18.03.2024
127

Тошкентда уй-жой ижара нархлари яна пасайди

Тошкентда уй-жой ижара нархлари яна пасайди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил феврал ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январ ойига нисбатан ўртача 0,34 фоиз, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0,13 фоиз тушиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси

2024 йил феврал ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январ ойига нисбатан ўртача 0,3 фоизга пасайиб, 394 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари 0,2 фоизга арзонлаб, ўртача 441 долларгача тушган. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0,4 фоизга пасайиб, мос равишда 514 ва 594 долларни ташкил этган.

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 358 доллар, 2 хонали – 393 доллар, 3 хонали – 435 доллар, 4 хонали – 450 доллар), Олмазор (1 хонали – 357 доллар, 2 хонали – 415 доллар, 3 хонали – 455 доллар, 4 хонали – 490 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали – 420 доллар, 2 хонали – 488 доллар, 3 хонали – 657 доллар, 4 хонали - 738 доллар) ва Миробод (1 хонали – 467 доллар, 2 хонали – 520 доллар, 3 хонали – 620 доллар, 4 хонали - 832 доллар) туманларида кузатилган.

Маълумот учун: 2023 йил ноябр ойидан 2024 йил феврал ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ижара нархлари мос равишда 1,8 фоиз (401 доллардан 394 долларга) ва 2,4 фоизга (452 доллардан 441 долларга) тушган.

Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари

Феврал ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 475 долларни ташкил этиб, ўтган январ ойига нисбатан 0,3 фоизга тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда 651 доллар ва 0,6 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (790 доллар) ҳам бироз (0,1 фоиз) тушиш кузатилди. Лекин тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари 0,4 фоиз ошиб, 919 долларгача кўтарилган.

Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 393 доллар, 2 хонали – 462 доллар, 3 хонали – 560 доллар, 4 хонали – 761 доллар) ва Учтепа (1 хонали – 401 доллар, 2 хонали – 498 доллар, 3 хонали - 617 доллар, 4 хонали – 850 доллар) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали – 555 доллар, 2 хонали – 848 доллар, 3 хонали – 1057 доллар, 4 хонали – 1028 доллар) ва Миробод (1 хонали – 570 доллар, 2 хонали – 861 доллар, 3 хонали – 1024 доллар, 4 хонали – 1128 доллар) туманларида кузатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда уй-жой ижара нархлари яна пасайди