11:00 / 27.03.2024
85

Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади?

Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади?
Ўзбекистонда 185 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилаётгани маълум қилинди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов хабар берди. 2024 йил январь февраль ойларида 1,7 миллион тонна цемент, 3,8 миллион кв метр қурилиш ойнаси, 4,1 миллион кв метр керамик плитка, 8,2 миллион кв.метр гипсокартон, 452 минг ўрам обой кабилар ишлаб чиқарилди.

Ўтган ҳисобот даврида янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материалларидан 86 минг метр куб газобетон, 504 минг кв.метр линолеум, 6,7 минг тонна иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарилди.

2023 йилда дастлабки “Made in Uzbekistan” савдо уйи Озарбайжон давлати пойтахти Боку шаҳрида очилди. Жорий йилда эса Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларида ҳам ана шундай савдо масканларини барпо этиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади?