15:30 / 06.04.2024
294

Келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
“Ўзгидромет” 8—10 апрель кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 апрелда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 8—9 апрелда 20-25 даража, 10 апрелда 22-27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 апрелда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража; 9 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража, 10 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 апрелда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража; 9 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража; 10 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 9 апрелда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 8 апрелда 25-30 даража, 9—10 апрелда 23-28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9—10 апрелда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 8 апрелда 22-27 даража; 9—10 апрелда 20-25 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9—10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 8 апрелда қор кўчиш хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8 апрелда 9-14 даража; 9—10 апрелда 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди