date
views 7 942

Президент номидан Абдулазиз Камилов ТИВ ходимларига мукофотларни топширди

Президент номидан Абдулазиз Камилов ТИВ ходимларига мукофотларни топширди

Айни кунларда Ўзбекистондаги давлат ва жамоат ташкилотларида Президент Ислом Каримовнинг фармони билан илғор ходимларга “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонини топширишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов вазирликнинг бир гуруҳ ходимларига “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти берилган маълумотга асосланиб "Qalampir" нашри хабар берди.

Қисқа тақдирлаш маросимидан кейин мукофатланганлар ўз хизматларини юқори баҳоланганлиги учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди ва тез кунда соғайиб кетишларини тилашди, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент номидан Абдулазиз Камилов ТИВ ходимларига мукофотларни топширди