
Кеча, 30 август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017 йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига кўра вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирли Матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.
Учрашувда Россия томонидан ТИВ МДҲ Биринчи департаменти директори Михаил Ёвдокимов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Маслаҳатлашувлар давомида МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар