14:21 / 08.04.2024
103

Музликларни ўлчаш хизмати раҳбари: “Австрия 45 йилдан кейин музликларсиз қолади”

Музликларни ўлчаш хизмати раҳбари: “Австрия 45 йилдан кейин музликларсиз қолади”
Фото: Getty Images
Австрия Альп тоғлари клуби (ОeАV) музликларни ўлчаш ҳисоботида сўнгги икки йил ичида Австриядаги 93 та музликнинг тез қисқариши ҳақида эълон қилиб, мамлакат музликлари 45 йилдан кейин йўқолишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Пастерзе музлиги 203 метрдан кўпроққа қисқарган, бу энг катта кўрсаткичлардан бири. Тиролдаги Реттенбахфернер музлиги 127 метр музни йўқотиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Жами кузатилган 93 та музликдан фақат биттасининг майдони камаймаган.

"Бир неча ўн йил ичида Австрия музликлари йўқ бўлиб кетади. Балки сояли жойларда қандайдир қолдиқлар қолар. Лекин 40-45 йил ичида Австрия деярли музсиз қолади", — деди музликларни ўлчаш хизмати раҳбари Андреас Келлерер-Пирклбауэр Зальцбургдаги матбуот анжуманида журналистларга.

Австрия Альп клуби аъзоси Герхард Лиэб Австрия музликларини энди сақлаб бўлмаслигини айтган.

"Австрия музликларининг яқин ўн йилликда йўқ бўлиб кетишини тўхтатиб бўлмайди. Бунинг олдини олиш учун музликларнинг баланд қисмларида қор захиралари бўлиши керак. Келгуси йилларда музликлар барқарорлашиши ва ҳатто ўсиши ҳам мумкин эди. Бу тизимларга ўнлаб йиллар керак, вақт эса аллақачон тугаган", — дейди Герхард.

Мутахассисларнинг фикрича, Австрия музликларининг сақланиб қолиши бутунлай ўтмишдан қолган муз захираларига боғлиқ. Музликлар эриши техноген иқлим ўзгаришининг энг кўзга кўринган белгиларидан бири. Олимлар бутун дунё бўйлаб музликлар тезлик билан қисқараётганини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Музликларни ўлчаш хизмати раҳбари: “Австрия 45 йилдан кейин музликларсиз қолади”