14:47 / 08.04.2024
246

“Ўзгидромет” 9 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

“Ўзгидромет” 9 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
“Ўзгидромет” 9 апрель, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

- Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 16-18 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тнзликда эсади.

- Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

- Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

- Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тнзликда эсади.

- Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

- Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

- Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзгидромет” 9 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди