
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг аҳволи оғирлашган. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати давлат нашрлари орқали маълум қилди, деб ёзмоқда "Кун.uz" нашри.
"Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримов ўтган шанба куни инсульт касаллиги билан даволанишга ётқизилган эди.
Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиғи бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда", дейилган "Халқ сўзи" газетасининг эрталабки сонида.

Шунингдек, бу сўзлар "Правда Востока" ҳамда "Народное слово" нашрларида ҳам айнан келтирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар