date
views 10 524

Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ва Украинанинг садоқатли дўсти эди

Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ва Украинанинг садоқатли дўсти эди

Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

«Украин халқи ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан самимий ҳамдардлигимни билдираман», — деди Порошенко.

У Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ва Украинанинг садоқатли дўсти бўлганлигини таъкидлаб ўтди.

«Дардингизни бўлишаман ва ўзбек халқи билан бирга қайғудаман. Бу инсоннинг ёруғ хотираси олдида бош эгаман. Марҳумнинг яқинлари ва дўстларига чуқур ҳамдардликларимни етказишни сўрайман», — қўшимча қилди у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ва Украинанинг садоқатли дўсти эди