
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрига унинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Лола Каримова-Тиллаевалар гул қўйишди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканали орқали лавҳа намойиш этилди.
Хазрати Ҳизр қабристонида Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаевалар иштирокида Юртбошимиз руҳларига Қуръон тиловат қилинди.
Аввалроқ Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб Самарқандга ташриф буюрди ҳамда унинг қабрини зиёрат қилди.
[media=https://youtu.be/sL3w8f6lm28] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар