
Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.
Тўлов-контракт миқдорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳамда таълим шаклларига (кундузги, сиртқи, кечки) қараб фарқланади.
Бир талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати қуйидагича белгиланган:


Давлат ОТМларида 2023/2024-ўқув йилидаги тўлов-контракт миқдорлари билан солиштирилса, тўлов суммалари ўртача яхлитланган ҳолда 15 фоизга оширилган, дея ёзади иқтисодчи Отабек Бакиров.
Тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён оширилмай келинаётганди. Сўнгги марта 2019/2020-ўқув йилида тўлов-контракт миқдорлари оширилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда айни дамда 111 та давлат олийгоҳи фаолият юритмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар