10:32 / 23.09.2016
7 943

Хитой халқ Руспубликаси Раиси Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Хитой халқ Руспубликаси Раиси Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лизце билан учрашув бўлиб ўтди. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди.

Мактубда Хитой халқ Республикаси раиси Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўзи номидан Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажариш юклатилганлиги муносабати билан самимий қутлаган.

Шунингдек: «Айни пайтда халқаро ва минтақавий вазият мураккаб ва ўзгарувчан бўлиб, Хитой ва Ўзбекистон олдида умумий манфаатларимизни таъминлаш йўлида таҳдидлар кучайиб бормоқда. Хитой Ўзбекистон халқи танлаган йўлни ҳурмат қилади, мамлакатингизнинг ўзига хос тараққиёт йўлини қатъий маъқуллайди. Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий масалаларда янада мустаҳкам ўрин эгаллашига интилишини қўллаб-қувватлайди.»-дейилади.

Ундан ташқари ХХР раиси июнь ойидаги ташрифиида Шавкат Мирзиевнинг унга ҳамроҳлик қилганини ҳам эслаб ўтган. У Ўзбекистон ва ХХ Республикаси «Бир қутб, бир йўл»ни биргаликда барпо этажагини айтиб ўтган. Ҳамда, Ўзбекистон Республикаси вазифасини бажарувчисининг давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган. Мактубнинг тўлиқ матнини Ўзбекистон ахборот агентлиги эълон қилган.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хитой халқ Руспубликаси Раиси Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади