
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди. Шу ҳақдаги қонунни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси:
- чет давлатда ҳарбий хизмат, хавфсизлик хизмати, полиция, адлия идоралари ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирса;
- чет элда уч йил ичида узрсиз Ўзбекистон консуллиги ҳисобида турмаса;
- Ўзбекистон фуқаролигини сохта ҳужжатлар ёки ёлғон маълумотлар асосида олган бўлса;
- чет давлат фойдасини кўзлаш, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказса;
- хорижий давлат фуқаролигини олса, (бунда, у 1 ой муддат ичида Ўзбекистон ИИВ идоралари ёки хориждаги консуллигига фуқаролигини ўзгартирганини маълум қилиши шарт) Ўзбекистон республикаси фуқаролигидан маҳрум этилади.
Шу билан бирга, Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг 26-моддасига киритилган 5-қисмга кўра, чет эл фуқароси мазкур модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган шахслар томонидан фарзандликка олинса, ўз фуқаролигидан чиққан тақдирдагина, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинади.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар