Ўзбекистон Республикаси Президенти мажбуриятларини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев 24 сентябрда Навоий ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.
Мирзиёев ташриф давомида "Навоийазот" АЖ томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ҳамда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши билан танишди.
Янги корхоналарда 1 минг 300 дан кўпроқ иш ўрни яратилади.
Сўнгра Мирзиёев Навоий шаҳрини ободонлаштириш ишларини кузатиб чиқди. Вилоят ва шаҳар раҳбарияти иштирокида Навоий шаҳри бош режасининг амалга оширилиши, маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, арзон уй-жой қурилиши масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёев шунингдек пахта майдонларига ташриф буюриб, Кармана тумани фермерлари билан суҳбатлашди.
Мирзиёев Навоий вилояти фаоллари билан учрашувда вилоятнинг экспорт салоҳияти, пахта йиғими ва кузги экинлар экишни самарали ташкиллаштириш, ижтимоий объектлар ва турар-жой фондини қишки мавсумга тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Шу куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиш майдончасида бўлди. 2,6 млрд долларлик лойиҳа Россиянинг "ЛУКОЙЛ" нефть-газ компанияси билан ҳамкорликда Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Сингапурнинг ENTER Engineering компанияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг амалга оширилиши йилига 8 млрд куб метр табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлашга имкон беради.
Заводнинг биринчи навбатининг фойдаланишга киритилиши 2018 йилга белгиланган.
Мирзиёев қурилиш майдончасида шунингдек "ЛУКОЙЛ" президенти Вагит Алекперов билан учрашди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди