
“Ўзгидромет” 14 октябр, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +15...+17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, баъзи жойларда 0... –2 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+15 даража, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...15 даража, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар