
Бугун Лола Каримова турмуш ўртоғи Темур Тиллаев ва онаси билан муҳтарам президентимиз қабрини зиёрат қилиш чоғидаги ҳис-туйғулари билан бўлишди.
“Бугун турмуш ўртоғим ва онажоним билан биргаликда раҳматли отамнинг қабрларини зиёрат қилдик. Ўша дамларда қалбимиздан кечган ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийиндир. Қўлимдаги гулга келиб қўнган оқ капалакни биз дадамларнинг у дунёлари обод эканлигининг рамзи дея қабул этдик. Қаерда бўлмайин, улар ҳамиша қалбимдалар”,—деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева.
Манба: Diydoraziz.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар