16:00 / 19.11.2024
22

Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади

Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Гуанси-Чжуан автоном ҳудуди губернатори ўринбосари, ушбу ҳудуд Қишлоқ хўжалиги департаменти ва Гуанси қишлоқ хўжалиги университети раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида Хитой томони Ўзбекистон билан ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Шунингдек, икки мамлакат делегацияларининг ўзаро алмашинувини фаоллаштириш, 2025 йил учун қўшма тадбирларни амалга ошириш режаларини ишлаб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Гуанси-Чжуан автоном ҳудудида ўтказилган 2024 Guangxi International Agriculture Expo кўргазмасида миллий стенд ташкил этилди.

Кўргазма доирасида Хитойнинг 15 дан ортиқ импорт билан шуғулланувчи компания ва маркетплейслар билан музокаралар ўтказилди.

Бўлиб ўтган музокаралар натижасида Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади