Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Қурбонов ДХХ раҳбари лавозимидан четлатилган Абдусалом Азизовнинг ўрнини эгаллайди.
55 ёшли генерал сўнгги беш йилдан буён Ўзбекистон Мудофаа вазирлигини бошқариб келаётган эди. Уч кун олдин Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан, ҳукуматнинг бошқа барча аъзолари қатори, вазир лавозимига маъқулланган эди.
Мудофаа вазирлигида унинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча маълум эмас.
Баҳодир Низамович Қурбонов 2015-2018 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2018 йил февралида унга генерал-майор ҳарбий унвони берилиб, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган. 2019 йил февралида эса у Ўзбекистон мудофаа вазири сифатида иш бошлаган.
2021 йил 14 январда мудофаа вазирига генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди