18:32 / 24.11.2024
13

Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди

Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан, ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Аҳроржон Халимжонович Адҳамов лавозимидан озод этилди.

Ушбу буйруққа кўра, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев ҳам лавозимидан ҳам озод этилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг буйруғи билан, бошқарманинг Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Собиров Тимур Акрамович лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олиниб, мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ДХХ раислигига тайинланган эди. Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимида иш бошлаган.

Аҳроржон Адҳамов ва Тимур Собиров эгаллаб турган лавозимларига қачон тайинлангани маълум эмас. Ички ишлар вазирлиги 2019 йил июн ойида Аҳроржон Адҳамов Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганини хабар қилган.

Полковник Дониёр Тошхўжаев 2019 йил июнига қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи бўлган. 2019 йил январ–июн ойларида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019 йил июнида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи этиб тайинланган. 2020 йил январ ойида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига ўтказилиб, бу лавозимда 2022 йил февралигача ишлаган. Тошхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида 2023 йил августдан буён ишлаб келаётган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди