18:26 / 27.11.2024
15

Декабрнинг биринчи санасида қор ёғиши кутилмоқда

Декабрнинг биринчи санасида қор ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет прогнозларига кўра, 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати нол даража ва ундан пасайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь-1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ; 30 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 3-8° илиқ: чўл ҳудудларда 29 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрь-1 декабрда кечаси 2° совуқ -3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 1 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябрь-1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 29-30 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ; 1 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Декабрнинг биринчи санасида қор ёғиши кутилмоқда