14:42 / 28.11.2024
12

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда
Жорий йилнинг 29 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди.

Қайд этилишича, 29 ноябрь-1 декабрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь-1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, 3 даража совуқ -2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ -3 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда