13:11 / 13.10.2016
8 508

Тошкентлик фуқаро бош вазир виртуал қабулхонасининг ёрдами билан пластик картага автомобиль харид қилди

Тошкентлик фуқаро бош вазир виртуал қабулхонасининг ёрдами билан пластик картага автомобиль харид қилди

Facebook ижтимоий тармоғида ташкил этилган “Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev” саҳифасида пластик картага автомобиль харид қилишга уринган фуқаролардан бирининг Бош Вазирга ушбу масалада мурожаат этиб ҳал қилгани баён этилган мактуб нашр қилинди, дейилади "Sof.uz" сайти хабарида.

Хат “Онам... жорий йилнинг сентябр ойида ўзларига тегишли бўлган пластик картадан менинг номимга очилган пластик картага ҳадя сифатида пул маблағлари кўчириб бердилар. Шундан сўнг мен 2016 йил сентябр ойининг сўнгги ўн кунида “ТОШКЕНТ ДЭУ” МЧЖ автосалонига учрадим”, деб бошланади. Сўнг у салондаги автомобиллар билан танишгач, миллий валютадаги пластик картаси орқали тўловни амалга оширмоқчи бўлганлиги баён қилинган. Оператор эса унга терминал аппарати мавжуд эмаслигини маълум қилади.

Фуқаро ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, Бош Вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаатнома ёзади. Мурожаатномани “Трастбанк” ХАБ қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, 11 октябр куни унинг эгаси билан суҳбат ўтказади. Якуний хатда келтирилишича мурожаатчига “...банк пластик карточкаси орқали автомашина харид қилиш мурожаати юзасидан батафсил тушунтириш берилди. Шу куннинг ўзида фуқаронинг банк пластик картасидан терминал орқали автомашина учун тўлов амалга оширилди ва фуқаро билан тузилган шартнома асосида пул маблағлари “ТОШКЕНТ ДЭУ” МЧЖ автосалони ҳисоб варағига кўчирилди”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентлик фуқаро бош вазир виртуал қабулхонасининг ёрдами билан пластик картага автомобиль харид қилди