
Мамлакатимизда куз мавсуми бўлган бир вақтда Қамчиқ довонида қор ёғиб улгурди.
13 октябрь куни Қамчиқ довонида бўрон турди ва автомобильларга бироз қийинчилик тўғдирди. Қор билан қопланган довоннинг суратлари ижтимоий сайтларда ҳам чоп этилган.
“Қамчиқ довонида қор ёғди. Айни пайтда қўшнимиз Қозоғистоннинг Сайрамида ҳам қор ёғмоқда.” — деган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси, қор расмини эълон қилиб.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафта Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +2 +7 даражагача пасайган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар