ut.uz ресурсида келтирилишича, Ўзбекистонда юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашнинг янги бир босқичли тизимига ўтилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси магистратура тўғрисидаги янги Низомни тасдиқлади.
Низом олий ўқув юртларида магистрлар тайёрлашнинг асосий шартлари ва тартибини, магистрлик диссертацияларининг мундарижаси ва сифатига бўлган, халқаро стандартларга асосланган критерийлар ва талабларни кўрсатиб беради.
Магистратурада педагогик фаолият олиб боришга илмий унвонлар (илмий даражалар)га ва 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз илмий-педагогик (илмий) фаолият стажига, шунингдек, фалсафа доктори ҳамда чет давлатларининг унга тенглаштирилган илмий даражаларига эга бўлган мутахассислар жалб қилинади.
Низомда кўрсатилишича, магистрлик диссертацияларининг ёзилишича устидан раҳбарлик олий ўқув юртларида фаолият юритувчи профессорлар, фан докторлари, доцентлар, фан номзодлари, Фанлар академияси илмий муассасалари олимлари, илмий унвон ва илмий даражаларга эга чет эллик мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Илмий раҳбар магистрлик тадқиқоти олиб борилаётган ташкилотда фаолият юритмаса, у ҳолда қўшимча равишда илмий маслаҳатчи тайинланади. Бу ишга тегишли кафедра профессор ва ўқитувчилар таркибидаги педагоглар жалб қилиниши мумкин. Унинг зиммасига магистрлик диссертациясининг сифати учун илмий раҳбар билан бир хилда масъулият юкланади. Профессор ва фан доктори бир пайтнинг ўзида беш нафар, доцент, фан номзоди ва мутахасси эса уч нафар талабанинг илмий ишига раҳбарлик қилиши мумкин.
Магистрлик диссертациясининг расмий ҳимоя санаси олий ўқув юрти раҳбари буйруғи билан тасдиқланган график асосида белгиланади. Диссертациянинг расмий ҳимояси олий ўқув юртидаги Давлат якуний аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади. Ҳимоя 20 дақиқадан ортиқ чўзилмаслиги, унга тақдимот материаллари илова қилиниши талаб этилади.
Диссертация “қониқарсиз” баҳосини олса ёки расмий ҳимояга киритилмаса, талаба кейинги 3 йил мобайнида уни қайтадан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди