20:35 / 12.12.2024
19

Ўзбекистонда яна об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда

Ўзбекистонда яна об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 14-16 декабр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат яна кескин тушиб кетади.

Мамлакат шимолида 14 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат:

- 14 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ;
- 15 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ;
- 16 декабрда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Марказий вилоятларда (Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Сирдарё) ҳарорат:
- 14 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ;
- 15 декабрда кечаси 0-5° илиқ бўлади, кундузи 3° совуққача пасаяди;
- 16 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Жанубий вилоятларда ҳарорат:
- 14 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундуз 9-14° илиқ;
- 15 декабрда кечаси 2-7° илиқ бўлади, кундузи 0-2° совуққача пасаяди;
- 16 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ 2° илиқ бўлади.

Фарғона водийсида ҳарорат:
- 14 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ;
- 15 декабрда кечаси 0-5° илиқ бўлади, кундузи 2° совуққача пасаяди;
- 16 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда -17 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яна об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда