13:15 / 16.12.2024
5

Кувайт компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлашга кўмаклашади

Кувайт компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлашга кўмаклашади
Фото: Anadolu agency
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси кўмагида мамлакатнинг Миграция агентлиги ва Кувайтнинг Alderaihem International Company компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар уюштирилди.

Суҳбат чоғида Кувайтдаги турли компаниялар, шифохона, таълим муассасалари ва меҳмонхоналарда Ўзбекистон фуқароларининг бандлигини таъминлаш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Alderaihem International Company таъсисчиси ўринбосари Мишал Ал-Муҳанна компания Кувайтдаги турли корхоналарга барча тоифадаги хорижий ишчи кучини етказиб бериш билан шуғулланишини маълум қилди.

Кувайт вакилига Ўзбекистондан хорижга ишлаш учун юбориладиган фуқароларга қўйиладиган талаблар, уларни тил билиш даражаси ва касбий кўникмаларни эгаллаши учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Малакали тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда уларни Кувайтга юборишга эътибор қаратилди.

Томонлар келгусида миграция йўналишидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида келишиб олдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кувайт компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлашга кўмаклашади