Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қурилиши мўлжалланган халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Сўнгги йилларда Бўстонлиқда кўплаб янги мажмуалар барпо этилди, Амирсой, «Белдирсой-Чимён-Нанай» курорти каби лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, сўнгги беш йилда 2 триллион сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, 13 мингдан зиёд ўринга эга 59 та янги туризм иншооти ишга туширилди.
«Бундай натижалар чет эллик инвесторларни ўзига тортмоқда, янада катта миқёсдаги лойиҳаларга йўл очмоқда. Жумладан, озарбойжонлик ишбилармон Эмин Агаларов бир қатор йирик хорижий компаниялар билан шерикликда Чорвоқ сув омбори бўйида Sea Breeze Uzbekistan халқаро туризм маркази барпо этиш истагини билдирмоқда», — дейилади хабарда.
Лойиҳага кўра, унда дам олиш, чўмилиш ва спорт масканлари, меҳмонхоналар, коттежлар, турар жойлар бўлади. Халқаро брендларнинг дўконлари, ресторан ва хизмат шохобчалари очилади. Турли фестиваллар, концертлар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Келажакда ўзига хос туризм хабига айланиб, унда йил давомида дам олиш ва яшаш мумкин бўлади.
Давлат раҳбари бу таклифни маъқуллаб, уни халқаро тажриба асосида лойиҳалаштириш ва босқичма-босқич қуриш зарурлигини таъкидлади. Бош вазир бошчилигида комиссия тузиб, лойиҳанинг ҳуқуқий асосини яратиш, инфратузилма масалаларини ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Трампнинг қизи Иванканинг Майамидаги 24 миллион долларлик саройига саёҳат (фото)
«Толибон» вазирига қарши суиқасдни ким уюштиргани маълум бўлди
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган оғир атлетикачиларимиз юртимизга қайтиб келишди
Сўров хулосаси: мигрантлар учун оила ва болалар энг олий қадрият