Фото: Norma.uz
«Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «Ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Декабр ўрталарида президент барча ҳужжатларнинг ўрнини босадиган битта карта жорий этилишини эълон қилган эди.
Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
Бунда:
- барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;
- банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.
Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:
- ЯИДХП (my.gov.uz);
- «Ижтимоий карта» мобил иловаси;
- «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
- молиявий агент.
Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда «Ижтимоий карта» АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:
2025 йил 1 январдан бошлаб «Ижтимоий карта» АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг тун-у кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;
2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи «1070» қисқа рақамли ва тун-у кун фаолият кўрсатадиган хизмати («Ишонч телефони») фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.
Декабр ўрталарида президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтганди. Йиғилишда давлат раҳбари барча ҳужжатларнинг ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон нима учун ов қилишга мораторий жорий этмоқчи бўляпти?
Ўзбекистондан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари йўлга қўйилади
Тошкент ҳайвонот боғида жирафа вафот этди
Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри жорий этилади
9 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхати янгиланди
Тошкент вилоятида иситиш ва иссиқ сув нархлари ошади