23:26 / 19.10.2016
8 402

Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда

Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда

Жомбой туманидаги Ғубдинтоғ қир-адирлари бағрида ташкил этилган «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалиги ўз фаолиятида янгича ёндошувларни қўллаб кўчатчилик, боғдорчилик ва сабзавотчиликда салмоқли ютуқларни қўлга киритаяпти.

Шу йилнинг баҳор ойларида фермер хўжалиги даласига Италиядан келтирилган махсус техника воситаси ёрдамида 350 гектар майдонга томатбоп ва бозорбоп помидор уруғи қадалган эди. Бу ташаббус бевосита Украина давлатида фаолият кўрсатаётган «Гелиос-1» масъулияти чекланган жамиятидан келган мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Помидорни етиштириш, уни йиғиштириб олиш тўла механизациялаштирилган. Жумладан, мавсум давомида гектаридан 90-95 тонна томатбоп помидор маҳсулотларини йиғиштириб олишда махсус комбайнлардан фойдаланилди. Бу эса ишчи кучини тежаб, маҳсулот таннархини пасайтирди.

Хабарда билдирилишича, помидорни йиғиштириб олаётган «ақлли» комбайн билан ҳар куни 5-6 гектар майдондаги ҳосил саранжомланади. Комбайннинг яна бир афзаллиги, унга ўрнатилган компьютер ёрдамида помидор махсус транспортёрлар орқали тегишли техника воситасига, истеъмолга яроқсиз қисми бошқа транспортёр тасмалари орқали йўналтирилади.

Амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар халқ дастурхонини сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, истеъмолдан ортган мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилиш, иқтисодиётга қўшимча валюта киритиш ҳамда янги иш ўринларини яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда