Президент Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни “Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга асосан, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.
Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ва мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири бўлади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш, уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов томонидан амалга оширилади.
Кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил этилади:
- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
- давлат ва жамият қурилиши;
- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
- экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхати янгиланди
Ким Чен Ин ҳотдог ейишни тақиқлади
Украинадаги дезертирлик можароси: 155-бригада билан нималар бўлмоқда?
Россияда муҳожирларнинг турмуш қуриши қийинлаштирилмоқда
Канада бош вазири Жастин Трюдонинг сиёсий йўли қандай кечган?
Абдуқодир, “Реал”га ўтасанми ёки “Манчестер Сити”га?
Қорақалпоғистонда Тез тиббий ёрдам ходимлари калтакланди
Украинага Курск областидаги "янги юриш" нега керак?