
Мамлакатимизда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Президент вазифасини вақтинча бажараётган, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ҳукуматига раҳбарлик қилаётган Шавкат Мирзиёевнинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинган.
Бош вазирнинг Виртуал қабулхонасига уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли ана шундай қарор қабул қилинган. Бундан кўзланган мақсад ушбу соҳада бошқарув тизимини тубдан такомиллаштиришдан иборат. Айни пайтда янги вазирликни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар пакети шакллантирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар