2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизими яратилади.
Иқтидорли хотин-қизлар орасида “Раҳбар аёллар мактаби”га қабул доирасида мақсадли танловлар эълон қилиниб, 100 нафар хотин-қизларнинг махсус ўқув дастури асосида бошқарувга оид кўникмалари оширилади.
Онлайн ўқувлар орқали 20 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг билимлари ва касбий кўникмалари оширилади.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимлари учун компетенция модели ҳамда профессионал компетенцияларини баҳолаш тизими жорий этилади.
Юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг намунавий профессионал компетенциялари ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимларидаги шахслар, шу жумладан захирадагиларнинг профессионал компетенциялари босқичма-босқич баҳолашдан (диагностикадан) ўтказилади.
Диагностика натижаларига кўра ходимларнинг касбий ривожланиш режалари ишлаб чиқилади ва амалга ошириш тизими йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўқитувчиларни зўравонликка мойиллик бўйича текшириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
Ўзбекистонда “яшил боғлар” барпо этиш режалаштирилмоқда
Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади