10:57 / 27.10.2016
8 713

Тошкентда бино қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Тошкентда бино қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

26 октябрь куни соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар Шайxонтоҳур тумани Фаробий кўчасидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган 393б-сонли бино конструкцияларининг тўсатдан қулаши содир бўлди, деб ёзмоқда Mulohaza.uz сайти.

«Ушбу фавқулодда вазият натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 2 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда вазият содир бўлишига қурилиш меъёр-қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

ФВВ қутқарув бўлинмалари томонидан бино вайроналари остидан 2 киши қутқариб олинган ва ҳалок бўлганларнинг жасади олиб чиқилган.

Қулаш содир бўлган жойда ФВВ, ИИВ ЁХБ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг куч ва воситалари томонидан вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.Фавқулодда вазият ўчоғи Тошкент шаҳар ИИББ куч вавоситалари томонидан ўраб олинган ҳамда олиб борилаётган ишлар хавфсизлиги таъминланган.

Юзага келган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ва Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда бино қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлди