15:57 / 28.10.2016
15 925

Ш.Мирзиёев бошқаруви остида 50 кун. Нима ўзгарди?

Ш.Мирзиёев бошқаруви остида 50 кун. Нима ўзгарди?

Ш.Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётганига бугун нақд 50 кун бўлди.

Хўш нима ўзгарди?

Ўзгаришлар катта ва ижобий улардан айримларини санаб ўтамиз, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

1. 16 сентябрь куни Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
2. 22 сентябр куни Рио-де-Женейрода қатнашиб қайтган паралимпиачиларни мукофотлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
3. 24 сентябр куни Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Ҳозиргача 70 мингдан зиёд мурожаатлар қабул қилинган ва аксарияти ижобий ҳал бўлиб келмоқда.
4. 28 сентябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
5. 29 сентябрь куни Мирзиёев бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
6. Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли, ушбу соҳада бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрлана бошланди.
7. Суд-ҳуқуқ тизими бўйича мурожаатлар жуда кўп бўлганини инобатга олиб ушбу соҳани ислоҳ қилиш бўйича тегишли Фармон қабул қилинди.
8. 15 йиллик муаммо ҳал бўлди. Тошкентда якунланмаган йўл ости метро тизимини қуриб битказиш белгиланди.
9. Коррупцияга қарши кураш кучайтирилди. 2 ой муҳлат ичида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилиши белгиланди.
10. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистияга имзо чекилди.
11. Тошкентнинг сергели туманида ер усти тезюрар поезди қурилиши 4 йил ичида қуриб битказилиш белгиланди.
12. 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида қарор қабул қилинди.
13. Шунингдек, виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатлар нақд пул ва карточка, кредит олиш, газ ва электр муаммолари ижобий ҳал қилиниб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ш.Мирзиёев бошқаруви остида 50 кун. Нима ўзгарди?