15:10 / 22.01.2025
38

Айрим маҳаллаларда камида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ташкил қилинади

Айрим маҳаллаларда камида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси самарадорлиги оширилади.

Ижтимоий профилактика – ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли бўлганларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш.

Ижтимоий профилактикани самарали амалга ошириш учун:
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик E-ma’muriy ish'да рўйхатдан ўтганда ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга автоматик ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича хулоса ижрога қаратилади;
  • ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади;
  • ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик назорат ўрнатилади “маҳалла еттилиги” ва кўмаклашувчиларнинг фаолияти (KPI) ижтимоий профилактика натижалари асосида баҳоланади.

Маҳалла раиси “маҳалла еттилиги” ва маҳаллага бириктирилган давлат органлари билан ижтимоий профилактика тадбирларини ташкил этади

Криминоген вазияти оғир маҳаллаларда камида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”лар ташкил қилинади.

"Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилган, криминоген вазияти барқарорлашган “маҳалла еттилиги” ва сектор раҳбарлари ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон