Ўзбекистонда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.
«Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга «Ўзбекистонда расмий даромади йўқ», деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти», – дейди Президент Мирзиёев бугунги йиғилишда.
Шу сабабли давлат раҳбари мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган ўзбекистонликлар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратишни топширди.
Қайд этилишича, жорий йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилмоқда.
Банклар бунга қўшимча 10 триллион сўм йўналтиришни мақсад қилган. «Ипотека компанияси» ҳам бу мақсадларга 2,3 триллион сўм ресурс йўналтиради.
Мутасаддиларга 2025 йилда камида 70 мингта хонадон учун ипотека кредити тақдим этиш, шундан 30 минги учун кредитни бошланғич бадал учун бюджетдан субсидия тўлаб, даромади юқори бўлмаган оилаларга бериш вазифаси қўйилди.
Соҳада яширин иқтисодиётни янада қисқартириш учун янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилиш давомида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар