23:45 / 28.10.2016
7 517

Амнистия билан жазодан озод қилинган шахслар ижтимоий ҳаётга мослаштирилади, иш билан таъминланади

Амнистия билан жазодан озод қилинган шахслар ижтимоий ҳаётга мослаштирилади, иш билан таъминланади

2016 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

Шу муносабат билан Бош прокуратурада жорий йилнинг 26 октябрь куни мазкур Қарор ижросини ташкил этиш масалаларига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Президент Девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари, прокуратура органлари, адлия, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, меҳнат вазирликлари, давлат солиқ ва божхона қўмиталари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул ходимлари, шунингдек, Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тадбирда амнистия актининг мазмун-моҳияти тушунтирилди, Қарорнинг қўлланилиши тартиб-таомилларининг очиқ-ошкора амалга оширилишини таъминлаш ва бу борада парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек келгусида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик ҳамда ходимларнинг масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Амнистия актига асосан, жазодан озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари ҳамда уларнинг қайта жиноят содир этмасликлари учун ички ишлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида мутасадди идоралар томонидан амнистия акти ижросини ўз вақтида, самарали ва уюшқоқлик билан таъминлаш борасида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Амнистия билан жазодан озод қилинган шахслар ижтимоий ҳаётга мослаштирилади, иш билан таъминланади