Олий Мажлис Қонунчилик палатаси электрон сигареталарни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилди.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, республика ҳудудига олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тақиқланмоқда.
Айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан депутатлар берган таклифлар асосида ундаги нормалар такомиллаштирилган ва лойиҳа матни маромига етказилган.
Депутатларга кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини янада ҳимоя қилиш, миллат генофондини сақлаш, атроф-муҳитни тамаки ва никотин маҳсулотларининг янги турларидан муҳофаза қилишга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар