Фото: ozodlik.org
2025 йил 1 февралдан Ўзбекистонда “Она маскани” хизмати йўлга қўйилади. Бу ҳақда президентнинг 2024 йил 14 ноябрда қабул қилинган ПФ-185-сонли фармонида белгилаб қўйилган.
Қонунчиликка оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолгани учун фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.
“Оналар маскани”да:
- оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
- оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
- “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар