11:11 / 04.02.2025
99

Ўзбекистонда курерлик жўнатмалари учун йиғим белгиланмоқда

Ўзбекистонда курерлик жўнатмалари учун йиғим белгиланмоқда
Вазирлар маҳкамасининг 31 январдаги қарори билан божхона тўловларининг янги ставкалари тасдиқланди.

Ҳужжат Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида божхона йиғимлари ставкаларини ЖСТ қоидалари ва талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Хусусан, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдори божхона органларининг ҳаракатлари билан боғлиқ харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Бундан ташқари, «экспорт» ва «импорт» божхона режимларида товарларни расмийлаштириш учун олинадиган йиғим ставкалари ҳам мувофиқлаштирилди.

Божхона органларининг иш вақтидан ташқари расмийлаштируви учун божхона йиғим миқдори 8 баравар — БҲМнинг 2 бараваридан (750 минг сўм) БҲМнинг 25 фоизигача (93,75 минг сўм) камайтирилди.

Божхона ҳудудида ва божхона ҳудудидан ташқарида божхона қайта ишлаш режимларида ундириладиган йиғим ставкаси икки баравар камайтирилди.

Халқаро курерлик жўнатмаларида 1 кг юк учун БҲМнинг 2 фоизи (7500 сўм) миқдорида йиғим жорий этилади. Бугунги кунда бир календар чорак давомида фуқаролар учун 1000 АҚШ доллари миқдоридаги курерлик жўнатмалари учун бож олинмайдиган норма ишлайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон