![Туман ва шаҳарларда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади](/uploads/posts/2025-02/e649a47a17_bdvbmrjmh8hd26f1hdxdvdlqavhhvbuh.webp)
Ўзбекистонда 2025−2026 ўқув йилидан республиканинг ҳар бир туман ва шаҳрида босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади.
Президентнинг 2025 йилга мўлжалланган давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги фармонига кўра, янги баҳолаш тизими жорий этиладиган умумтаълим мактаблар сони 3 мингтага етказилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида қўл меҳнати билан яратилган асарлар, ўқувчилар томонидан чизилган расмлар ва ижодий ишларни ўз ичига олган «Экологик бурчаклар», мактабгача таълим ташкилотларида «Экологик йўлакчалар», мактабларда I ва III чоракнинг сўнггида «Табиатни асрашда менинг ҳиссам» мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилади. Ўқув йили якунида эса республика миқёсида «Энг намунали эко мактаб» танлови ўтказилади.
«Рақамли кутубхона» тизимининг китобларга буюртма бериш модули жорий этилади. Умумтаълим мактаблари табиий фанлар лаборатория жиҳозлари, спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар