
Ўзбекистонда 6 ноябрь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 6 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида -7…-2 даража совуқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -2…+3 даража, Фарғона водийси вилоятларида -2…+5 даража, Тошкент шаҳрида 0…+2 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +1…+6 даража, қолган ҳудудларда 0…+5 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +2…+7 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8…+13 даража, Фарғона водийси вилоятларида +9…+14 даража, Тошкент шаҳрида +14…+16 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +13…+18 даража, қолган барча ҳудудларда +12…+17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет»нинг алоҳида қайд этишича, 6 ноябрга ўтар кечаси ва 6 ноябрь куни кундузи Фарғона водийси вилоятларида туман тушиши эҳтимоли бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар