
Ўзбекистон бўйича март ойининг биринчи ўн кунлиги бошида нисбатан совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳарорат кечалари -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +7+10 даража илиқдан 0+3 даража илиққача ўзгариб туради.
2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Республика шимолида 1 март куни қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -2-7 даража совуқдан -7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқдан +3+8 даража илиққача ўзгариб туради.
Биринчи ўн кунликнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача – кечалари +3+8 даража илиққача, кундуз кунлари +10+15 даража илиққача кўтарилади.
8-10 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда яна ёғингарчилик (ёмғир кўринишида) бўлиши кутилмоқда.
Кейинчалик март ойининг охиригача ҳарорат кечалари +7+12 даража илиқдан -2 даража совуқ +3 даража илиққача, кундуз кунлари +17+22 даража илиқдан +5+10 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республика жанубида энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати +25+27 даражага кўтарилади.
Жаҳон прогнозлаш марказлари ҳисобларига асосланиб, «Ўзгидромет»нинг дастлабки ҳисобларига кўра, умуман март ойи бироз илиқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар