
28-февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида меҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Бош вазир Михаил Мишустиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, қурилиш соҳаси ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик 2024 йил май ойида Россия Президенти Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида кўриб чиқилди.
Учрашувда инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш, қурилиш материаллари ва ускуналар етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар долевой қурилиш, лойиҳалаш, экспертиза, рақамлаштириш ва давлат харидларини ўтказиш борасида тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидладилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар