16:33 / 02.03.2025
13 720

3 март куни аксарият ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

3 март куни аксарият ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет эртага, 3 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон