
Коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда Президент Мирзиёев парламент тасдиқлаган коррупцияга оид қонунни қатор камчиликлари учун қайта ишлаш учун қайтарганини маълум қилди.
«Ҳозирда қонунчиликда коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати йўқ. Парламент тасдиқлаган қонунда асосан жазони кучайтиришни ўзи билан чекланиб қолинган», – дейди Президент.
Давлат раҳбари, шунингдек, қонун қатор камчиликларга эга эканини таъкидлади. Жумладан, коррупцияни олдини олиш, одамларимизни бунга тоқатсизлик руҳида тарбиялаш, профилактика механизмларини яратиш, жиноятни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантириш каби масалалар акс этмагани кўрсатиб ўтилди.
Шунинг учун Президент бу қонунни қайта ишлаш учун қайтаришини айтди.
Шу билан бирга жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни ҳам халқаро стандартларга мослаштириш лозимлиги қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар