21:42 / 12.03.2025
80

Макрон Шавкат Мирзиёевга Франциянинг Фахрий легион орденини топшириши кутилмоқда

Макрон Шавкат Мирзиёевга Франциянинг Фахрий легион орденини топшириши кутилмоқда
Франция президенти Эммануэл Макрон Шавкат Мирзиёевга Франциянинг энг юксак давлат мукофоти — Фахрий легион орденини топшириши кутилмоқда.

Аввалроқ Париждаги Фахрийлар уйида Францияга давлат ташрифини амалга ошираётган президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлганди.

Маросимдан сўнг давлат раҳбари отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция президентининг қароргоҳи — Елисей саройига йўл олган.

Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи ҳақида

Ўзбекистон президенти 11 февраль куни Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. 11-13 март кунлари бўлиб ўтадиган ташриф давомида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон—Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Le Figaro нашрининг маълум қилишича, Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи давомида энергетика масалалари муҳокамада асосий ўринни эгаллайди.

Ташриф арафасида Парижда Ўзбекистон туризм форуми ташкил этилди. “Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон — Франция кўприги” мавзусидаги қўшма конференция ўтказилди. Ўзбекистон ва Франциянинг тегишли вазирликлари, идоралари раҳбарлари ҳамда 100 га яқин етакчи компаниялари, молия ва бизнес ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Франция — Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ битим ва шартномалар имзоланди.

Давлат раҳбари Францияга бундан аввал 2018 ва 2022 йилларда ташриф буюрган. Франция раҳбари Эммануэл Макрон Ўзбекистонга расмий ташриф билан 2023 йилда келган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон