05:41 / 23.03.2025
5 767

Бугун магнит бўрони кучайиши кутилмоқда

Бугун магнит бўрони кучайиши кутилмоқда
23 март куни эрта тонгда Ер атрофидаги геомагнит муҳит сезиларли равишда ёмонлашуви кутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, геомагнит бўронларига олиб келадиган плазма булути Ер орбитасига Тошкент вақти билан тахминан соат 05:00 да етиб келади.

Фото: Қуёш астрономияси лабораторияси
Мазкур жараён билан боғлиқ бўлган геомагнит қўзғалишлар камида 30 соат давом этади. Бўронлар энг юқори даражага Тошкент вақти билан 05:00 дан 17:00 гача етиб боради, уларнинг авжи эса эрталабги соат 10:00 атрофида кузатилади. Ҳозирги пайтда энг эҳтимолли сценарий — G3 даражасидаги кучли бўронлар. G4 (жуда кучли) даражасига чиқиш эҳтимоли 10 фоиз атрофида баҳоланмоқда.

Магнит бўронлари фонида қутб ёғдулари (шимол ёғдуси) зонаси 50–55 градус географик кенгликкача, яъни Москва ва ундан жанубда жойлашган ҳудудларгача тушиши мумкин. Бу жараёнга қулай ифодаланган сайёралараро магнит майдони ва юқори тезликдаги қуёш шамоли сабаб бўлмоқда. Қуёш шамолининг кучайиши туфайли қутбий оваллик кенгайгани ҳам кузатиш мумкин. Кеча кечқурундан бошлаб кўплаб кузатувчилар шимолий ёғдуларининг намоён бўлаётгани ҳақида хабар берила бошланган.

Магнит бўронлари юз бераётган чоғда аҳолига ўз саломатлигига эътиборли бўлиш, хусусан, юрак-қон томир тизимида муаммоси бўлган шахсларга эҳтиёткорлик тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон